Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга 75 ёшни қаршилаган ота “Саховат”уйига жойлаштиришни сўраб мурожаат қилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсаман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувахидовага Хўжаобод туманида яшаган 75 ёшли ота мурожаат қилиб, “Саховат” интернат уйига жойлаштирилишда ёрдам сўради.

Аниқланишича, мурожаатчи 2013 йилда “Саховат” интернат уйига жойлаштирилган. Орадан 9 йил ўтиб мурожаатчининг ўғли С.Х. отасини ўз хонадонига олиб кетади. Лекин, 3 ойдан сўнг, яъни 2023 йил январь ойида Булоқбоши туманида яшовчи холасининг уйига олиб бориб қўяди.

Мурожаатчи, аризасида бетоблиги, опаси ҳам ёши катталиги сабаб қўзи кўрмай қолганлиги ва унинг қизи 1-гуруҳ ногирони эканлигини билдирган. 75 ёшли ота “Саховат” интернат уйига қайта жойлаштириш бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилгани, лекин, ижобий жавоб олмаганини маълум қилган.

Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили назоратига олиниб, Андижон вилояти Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси мурожаат қилинди. Натижада кекса мурожаатчи “Саховат” интернат уйига қабул қилиниб, тўлиқ давлат таъминотига олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати