Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
Бугун яъни 2023 йилнинг 27 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулга 20 га яқин фуқаролар келиб, ўз ариза ва мурожаатларини қолдиришди. Фуқаролар мурожаатларида суд ҳукми ва тергов жараёнларига оид, ижтимоий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, уй-жой ва бошқа масалалар кўтарилди.

Омбудсман қабулига келган ҳар бир мурожаатчи қабул қилинди. Омбудсман ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаат қилмоқчи бўлган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.  

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати