Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
18 Апр
2025 йил 17 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова билан учрашди.
Омбудсман Москвадаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб, юртдошларимиз билан учрашди
17 Апр
2025 йил 17 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова хизмат сафари доирасида Москва шаҳрининг Сахарово ҳудудида жойлашган хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди. Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ваколатхонаси ходими ҳамда Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг Фуқаролик, миграция ва хорижий фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Виктория Салтанова ҳамроҳлик қилди. 
Омбудсман МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг тўртинчи йиғилишида иштирок этди
17 Апр
Жорий йилнинг 16 апрель куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг навбатдаги (тўртинчи) йиғилиши бўлиб ўтди.
Жиззахда иш ҳақи ва таътил компенсациялари ундирилди: 6 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди
16 Апр
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасининг “Реанимация” бўлимида фаолият юритган 4 нафар тиббиёт ходимининг иш ўрни аттестациядан ўтказилганда зарарли иш ўрни деб топилган ва уларга ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътили берилиши назарда тутилган. 
Тошкентдаги Мажбурий даволаш наркология шифохонасида антисанитария ҳолатлари аниқланди
15 Апр
Жорий йилнинг 15 апрель куни Омбудсман ўринбосари ва минтақавий вакил томонидан Тошкент шаҳар Мажбурий даволаш наркология шифохонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Омбудсман Россиядаги ҳамюртларимиз билан учрашди
15 Апр
2025 йил 15 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова расмий ташриф билан Россия Федерациясига борди. Ташрифнинг дастлабки кунида Омбудсман ушбу мамлакатда вақтинча яшаб, ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашди.
Омбудсман мониторинги: 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган шароитлар ўрганилди
14 Апр
Бугун, 2025 йилнинг 14 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага мониторинг ташрифини амалга оширди. Ушбу касалхонада ўтган йилнинг июль ойида Омбудсман тавсиясига кўра, 50 ўринли аёллар бўлинмасининг очилган эди. Ташриф давомида ушбу бўлинмага замонавий мед техникалар олиб келингани ва маҳкумаларга барча тиббий шароитлар яратилганига гувоҳ бўлинди.
Омбудсман ва Нидерландия элчилари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
14 Апр
2025 йилнинг 14 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Нидерландия Қироллигининг Инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Вим Геертс ва Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нико Схермерс билан учрашди.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг Қорақалпоғистон ҳушёрхоналардаги шароитлар яхшиланди
14 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Соғлиқни сақлаш вазирлигининг туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган қатор мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларидаги шароитларни ўрганди.