Навоий шаҳридаги 11-сонли Жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида сўровномалар ўтказилди. Шу йилнинг 13 октябрь санасида ўтказилган сўровномада, “Сиз қайси ташкилот вакилларининг колонияга келиб сайёр қабул ўтказишини хоҳлайсиз?” деган саволга маҳкумларнинг аксарият қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) мурожаатлари борлигини билдиришган.