Мониторингда ушбу шифохонада даволанаётган беморларга яратилган шароитлар, жумладан уларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, дори-дармон ва зарур техник воситаларнинг таъминоти каби ҳолатлар ҳамда аввалги мониторингда билдирилган тавсиялар ижроси ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида шифохонанинг диспансер бўлимида капитал таъмирлаш ишлари бошлангани ҳамда беморларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилгани, беморларнинг кунлик менюси фрйдали маҳсулотлар билан бойитилгани аниқланди.
Шунингдек, беморларнинг шифохона ҳақидаги фикрларини ўрганиш мақсадида улар билан инливидуал ва оммавий суҳбатлар ўтказилди.
Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман минтақавий вакилининг тавсиялари берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати