Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарё вилоятидаги пенитенциар муассасалардаги шароитлар ўрганилди
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш белгиланган.

Шу муносабат билан, 26-27 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибияти ходимлари, Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари Сирдарё вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифини амалга оширишди.

Дастлаб, Вилоятдаги 40-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, меҳнат шароитлари ҳамда маънавият ва маърифат хоналари, кутубхонадаги шароитлар ўрганилди.

Шунингдек, колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида Сирдарё вилояти ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тикувчилик, чилангар ва ёғоч ўймакорлиги йўналишлари бўйича ўқув курсларини якунлаган 8 нафар маҳкумларга махсус сертификатлар топширилди.

Мониторинг доирасида колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун сайёр қабул ўтказилди ва мурожаатлари якка тартибда қабул қилинди. Ўзаро суҳбат давомида уларнинг колонияда яратилган шароитлар ва ходимларнинг муносабати бўйича фикрлари ўрганилди.

Сирдарёга ташриф доирасида Сирдарё тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Гулистон шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Янгиер шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий - амалий тиббиёт маркази Сирдарё  вилоят минтақавий  филиалида, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий - амалий тиббиёт маркази Сирдарё  вилоят минтақавий  филиали мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига, Сирдарё вилояти асаб ва руҳий касалликлар диспансери, Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 3-Минтақавий мувофиқлаштириш маркази 8-сон Тергов  ҳибсхонасига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман томонидан тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли давлат ташкилотларига киритилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати