Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сурхондарёдаги 41-сон манзил-колониясидаги маҳкумларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди
2024 йилнинг 27 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили А.Артиков Шеробод туманида жойлашган 41-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, хусусан, “Уста-ҳунарманд” уюшмаси ҳам иштирок этди.

Мониторинг давомида маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитлари, кутубхона, ҳудуддаги савдо дўкони, узоқ муддатли учрашув хоналари ҳамда меҳнат шароитлари ўрганилди.

Шунингдек, аввалги мониторингда аниқланган камчиликлар бартараф этилганига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 ойи давомида жами 70 нафар маҳкум металлга ишлов бериш, дурадгорлик ва тикувчилик йўналишлари бўйича касб-ҳунарга ўқитилган. Колонияда касб-ҳунар ўзлаштирган маҳкум ва маҳкумаларнинг меҳнат шароитлари ҳам кўздан кечирилди

Мониторинг доирасида сайёр қабул ҳам ташкил этилиб, қарийб 10 нафар маҳкум мурожаатлари якка тартибда қабул қилинди. Суҳбат давомида маҳкум ва маҳкумаларнинг манзил-колониядаги шароитлари ва ходимларнинг уларга муносабати бўйича фикрлари ўрганилди.

Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича, маҳкум ва маҳкумаларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, савдо дўконида маҳсулотлар турини ошириш, кутубхонани янги адабиётлар билан бойитиш бўйича тавсиялар билдирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати