Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзоларининг 2025 йилги маъруза юзасидан таклифлари олинди
2026 йилнинг 28 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2025 йилдаги фаолияти юзасидан маърузаси муҳокама қилинди.

Мазкур Илмий-маслаҳат кенгаши инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида ечимини кутаётган муаммоларни илмий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиш, уларни мурожаатлар билан ишлаш бўйича кундалик амалиёт, мониторинг ташрифлари ва ўрганишлар давомида аниқланган ҳолатлар асосида баҳолаш ҳамда хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда маърузани янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган.

Унда олимлар ва Омбудсман институти ходимлари ўртасида Омбудсманнинг мурожаатлар билан ишлаш, қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш, мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил, халқаро ҳамкорлик, ҳуқуқий тарғибот ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш йўналишидаги фаолияти бўйича жонли мулоқот бўлиб ўтди.  

Йиғилишда Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари томонидан Омбудсманнинг йиллик маърузасида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди ҳамда тавсиялар билдирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати