Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман назоратидаги мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиб, ечим топмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш бўйича амалий ишларини давом эттирмоқда. Хусусан, Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилган бир қатор мурожаатларда фуқароларнинг асосли шикоятлари тасдиғини топди

Учқудуқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Б. кўп қаватли уйнинг кириш қисми ёғингарчилик вақтида сув тўпланиб, йўлакка сизиб кириши, шу ҳақда бир неча маротаба ширкатга мурожаат қилган бўлса-да, масъуллар томонидан масала ечилмаётганидан норозилик билдирган.

Навоий шаҳридаги яна бир мурожаатда фуқарога моддий ёрдам ажратиш бўйича қарор қабул қилинган бўлса-да, белгиланган маблағ ўз вақтида ажратилмаётгани қайд этилган.

Ҳар икки ҳолатда ҳам тегишли масъул ташкилотлар жалб қилиниб воқеа жойига чиқиб ўрганилиши натижасида мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, Омбудсманга Тошкент шаҳридан келиб тушган уй-жой билан боғлиқ мурожаат юзасидан ҳам иш олиб борилмоқда. Ҳолат Тошкент шаҳридаги минтақавий вакил томонидан ўрганилиб, ишга доир маълумотлар тўпланди ҳамда тегишли чоралар кўрилмоқда.

Фуқаролар мурожаатларининг жойига чиқиб ўрганилиши муаммоларни манзилли ҳал этиш, масъул идораларнинг жавобгарлигини кучайтириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати