Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга зўравонликка учраёган қиз ҳолати бўйича аноним мурожаат келиб тушди
28 Ноя
Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Наманган вилояти Поп туманида яшовчи бир қизга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик бўлаётгани бўйича аноним мурожаат келиб тушди.
Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланади
26 Ноя
Хабарингиз бор, 2022 йил 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия ўз ишини бошлаган эди.
Марказий Осиёда тазйиқ остида бўлган хотин-қизлар мавзусига бағишланган халқаро кенгайтирилган мулоқот ташкил этилди 
25 Ноя
2022 йилнинг 25 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова “Марказий Осиёда тазйиқ остида бўлган хотин-қизлар: зўравонлик илдизларини йўқ қилиш ва жабрланганларни қўллаб-қувватлаш” мавзусига бағишланган кенгайтирилган мулоқотда иштирок этди. Гибрид шаклида ташкил этилган мазкур мулоқот Қозоғистон Республикаси Омбудсмани ҳамда "БМТ-Қозоғистон аёллари" тузилмаси томонидан ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон томондан Олий Мажлис Сенати, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди.  
Самарқанд вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
23 Ноя
2022 йилнинг 14 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Д.Хусанов томонидан Нарпай туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва Каттақўрғон шаҳридаги Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонада мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Сирдарёда маҳкумларни қийноққа солиш ҳолатларни олдини олиш юзасидан семинар ташкил этилди
23 Ноя
2022 йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятдаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Жазони ижро этиш департаменти ҳузуридаги 40-сон Манзил-колониясининг барча шахсий таркибига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга бағишланган семинар ташкил этилди.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида нималар ўзгарди?
22 Ноя
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Навоий вилояти Кармана туманида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев ташаббуси билан янги таҳрирдаги Меҳнат Кодексининг тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Қашқадарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар тиббий кўрикдан ўтказилди
22 Ноя
2022 йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадов ташаббуси билан Қарши шаҳридаги 5-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу тиббий кўрик вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда 5-сонли тергов ҳибсхонаси билан ҳамкорликда  ташкил этилди. 
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Хоразм вилоятининг чекка ҳудудида ўтказилди
22 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жорий йилдан буён амалга оширилаётган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси орқали кўплаб юртдошлар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш, фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан фуқаролар хабардорлиги оширилмоқда.
Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари жамланган минтақавий платформада қандай масалалар муҳокама қилинди?
21 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси аъзолари 2022 йилнинг 21 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида иш бошлаган Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг минтақавий мулоқотда иштирок этмоқда.