Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман: Собиқ эри томонидан зўравонликка учраган қиз ҳолати ўрганилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) NeMolchi.uz телеграм саҳифасида эълон қилинган "Бўғиб, қон кетгунча зўрларди" сарлавҳаси остида эълон қилинган хабарни ўрганмоқда.

Хабарда 20 ёшли қиз турмуши давомида узоқ муддат собиқ эри томонидан калтаклангани, шафқатсизларча муносабатда бўлингани, гиёҳванд моддаларини қабул қилишга зўрлангани қайд этилган. 

Омбудсман Котибияти ходимлари хабардаги жабрланувчи қиз ва унинг опаси билан суҳбатлашди. Қизнинг қайд этишича, муқаддам судланган ва гиёҳванд моддалар қабул қилувчи собиқ эри устидан бир неча маротаба ички ишлар органи ходимларига мурожаат қилган. Лекин, шу пайтгача ҳеч қандай натижа бўлмаган.

Ушбу ҳолат Омбудсман назоратига  олиниб, ишга тааллуқли бўлган ҳужжатлар ўрганилди ҳамда Бош прокуратурага назорат хати киритилди. Бу борада яна қўшимча маълумот тақдим этилади.

Омбудсман ушбу ҳолатни қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларини очиқ ва адолатли суриштирувини таъминлашни сўрайди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати