Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Аномал совуқ кунларида ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
17 Янв
Мамлакатимизда об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши жамият ҳаётида қатор қийинчиликларни келтириб чиқаргани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу жараёнда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан  мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Аномал совуқ кунлари жазони ижро этиш муассасаларидаги шароитлар ўрганилди
16 Янв
2023 йилнинг 12 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камалов томонидан вилоятдаги 47-сон Манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ётоқхонасидаги иссиқлик ҳолати ўрганилди.
Омбудсман Анқарада ҳамюртларимиз мурожаатларини қабул қилди
16 Янв
2023 йил 13 январ куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикасига қилган ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида ушбу мамлакатда яшаётган 30 нафардан ортиқ ватандошларимиз билан учрашди.
Анқара Омбудсманларнинг мулоқот майдонига айланди
12 Янв
Аввал хабар берганимиздек, 2023 йилнинг 11-12 январь кунлари Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Бош омбудсманининг 10 йиллигига бағишланган нуфузли халқаро конференция ўтказилди. “XXI асрда Инсон ҳуқуқлари келажаги” мавзусида ўтказилган тадбирнинг иккинчи кунида пандемия ва можароли ҳудудларда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши, ўзга ҳудудларда ишлайдиган мигрантлар, жумладан, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятдаги муаммоли масалаларни ҳал этишда Омбудсманнинг роли мавзусида муҳокамалар бўлиб ўтди.
Туркия Омбудсмани институтининг 10 йиллиги нишонланди
12 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова 2023 йилнинг 11-12 январь кунлари Туркия Республикаси Бош омбудсмани томонидан Туркиянинг Анқара шаҳрида ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этмоқда. “XXI асрда Инсон ҳуқуқлари келажаги” мавзусида ташкил этилган мазкур халқаро тадбир Туркия Омбудсмани институти ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда. Унга 60 дан ортиқ хорижий давлатларнинг Омбудсманлари, Ўзбекистон, Қозиғистон, Россия, Украина, Озарбайжон, Италия, Африка, Руминия, Молдова, Кения, Сербия, Венгрия, Норвегия, Франция, Қатар, Филиппин, Покистон, Бангладеш ва бошқа қатор мамлакатлар Омбудсманлари иштирок этишди.   
LIVE: Нукус воқеалари бўйича суд. 2023 йил 12 январь
12 Янв
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни ўз ишини давом эттирмоқда.
Тажимуратов Жўқорғи Кенгесдан қонуний митинг ўтказиш бўйича рухсат олганмиди? 
11 Янв
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни ўз ишини давом эттирмоқда.
Андижондаги “Саховат уйи”да  қарияларни калтакланиши ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб чиқти
10 Янв
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ихтисослашган интернат уйида яшовчи Азимжон Ҳакимовнинг “Саховат уйи”да яшовчилар уриб, калтакланиши, уларга шифокорлар умуман, қарамаслиги, ходимлар вақтида ишга келмаслиги, ўғирликлар, талон-тарожликлар авжига чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувохидова ишчи гуруҳ тузиб, ҳолатни жойига чиқиб ўрганди.