Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг асосий фаолият йўналишларидан бири фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдир. 2022 йилда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари иш бошлаши билан республиканинг чекка ҳудудларига бориб, фуқаролар муаммоларини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилди.

Омбудсманга юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиб, уни жойига чиқиб ўрганиш зарурати бўлса Омбудсманнинг ҳудудий минтақавий вакилларига юборилади.

Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган ва Андижон вилоятларидаги минтақавий вакили фуқаролар мурожаатларини ишчи гуруҳ тузган ҳолда жойига чиқиб ўрганишди.

Ҳозирда ҳолатлар бўйича мурожаатларга оид барча ҳужжатлар кўриб чиқилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати