Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман номига тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қанча мурожаат келиб тушди?
13 Фев
Жорий йилнинг 13 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ва унда Омбудсман институтининг ўрни
10 Фев
Маҳкумларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва қийноқларнинг олдини олишда парламент назоратини йўлга қўйиш масаласи доим долзарб эди. Ўрнатилган назоратдан сўнг Омбудсман институтига аниқ вазифалар белгилаб берилиб, ваколатлари кенгайтирилди. Натижада 4 йил аввалги қонун билан Омбудсман тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қийноқларнинг олдини олишга қаратилган Миллий превентив механизм жорий этилди. Президентнинг 2021 йилдаги Қарори билан Миллий превентив механизм янада такомиллаштирилди. Хўш, бу хужжатлар амалда қандай ишлаяпти, Омбудсман ваколатлари доирасида нималар қиляпти? Ушбу саволларга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова жавоб берди.
Парламент комиссиясида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2022 йилдаги фаолияти бўйича ахбороти эшитилди
09 Фев
Жорий йил 9 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2022 йилдаги фаолияти бўйича ахбороти эшитилди.
Марҳум Полат Шамшетовнинг бевақт ўлими юзасидан Мустақил комиссиянинг расмий баёноти
08 Фев
Аввал хабар берилганидек, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари Полат Шамшетовнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида 4-сонли Тергов ҳибсхонасига бориб, у ердаги шароитлар, камера ёзувлари, дастлабки тиббий хулоса ва бошқа тегишли ҳужжатларни ўрганишди. Шунингдек, марҳум билан битта камерада бўлган  шахслар ва тергов ҳибсхонаси ходимлари билан суҳбат ўтказишди.
Мустақил комиссиянинг марҳум ўлимига оид расмий баёноти
07 Фев
2023 йил 7 февраль куни Мустақил комиссия аъзолари ҳамда Омбудсманнинг Бухоро вилояти минтақавий вакили марҳум Полат Шамшетовнинг бевақт ўлими сабабларини ўрганиш мақсадида 4-сонли Тергов ҳибсхонасига ташриф буюришди.
Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакил ишчилар билан учрашди
06 Фев
“Қизиқумцемент” АЖда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Нукусдаги воқеаларда айбланган шахслардан бирининг ўлими юзасидан расмий муносабат
05 Фев
Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган шахслардан бири Пўлат Шамшетов кеча тонгда тергов ҳибсхонасида юрак хуружидан вафот этгани бўйича хабарлар тарқалди.
Болалар Омбудсмани: болалар ҳимояланган ва хавфсизлиги таъминланган жамиятда яшаши лозим
03 Фев
Янгиҳаёт туманидаги 12 яшар қизнинг аянчли ўлими барчани чуқур қайғуга солди. Интернет оламидаги муҳокамалар, халқнинг ғазаби ва албатта ёшгина қизалоқнинг нобуд бўлгани мамлакатимизда болалар хавфсизлигини тўлиқ таъминланмаганлигини кўрсатади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат қилишди?
31 Янв
2023 йилнинг 31 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.