Испаниянинг етакчи онлайн нашри «El Mundo Financiero» яна Ўзбекистон мавзусига мурожаат қилди. Бу гал нашр жорий йил 23 февраль куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси борасида ўзаро ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференция тафсилотларини қаламга олди. “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик” сарлавҳаси билан чоп этилган материалда “Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, давлат ва жамиятни демократлаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар, демократик институтлар барпо этилиши ҳамда Омбудсман фаолияти самарадорлиги қайд этилган.