Лойиҳа доирасидаги навбатдаги дарслар Навоий вилоятидаги 1, 6, 9, 20 ва 65-сонли, Сурхондарё вилоятидаги 2 ва 36-сонли, Сирдарё вилоятидаги 30-сонли, Фарғона вилоятидаги 1 ва 26-сонли ҳамда Наманган вилоятидаги 19 ва 22-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилди.
Юқори синф ўқувчилари учун ташкил этилган мазкур дарсларда интерактив усуллардан фойдаланилди ва мавзу доирасида видеороликлар намойиш этилди. Шунингдек, ролли ўйинлар ташкил этилиб, ўқувчилар билан ўтказилган савол-жавоб ва қизғин муҳокамалар дарслар янада эсда қоларли ҳамда қизиқарли бўлишига хизмат қилди. Ушбу тадбирлар давомида ёшлар инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати, шахсий, сиёсий, иқтисодий, маданий ҳуқуқлар бўйича етарли маълумотларга эга бўлишди.
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотларда ўқувчилар инсон ҳуқуқларига оид кўплаб билимларни ўзлаштиришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати