Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлилига асосан фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий вилоятидан энг кўп мурожаат юборилган туман аниқланиб, ушбу ҳудуд аҳолиси томонидан кўтариладиган масалаларга бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди.

2024 йил 15 октябрь куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ўтказилган тадбирда “Парахун”, “Самарқанд”, “Пахтакор”, “Новжа”, “Янгиработ”, “Мустақиллик” ва “Чечакота” маҳалларида яшовчи 100 нафардан ортиқ аҳоли қамраб олинди.

Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, пенсия, ижтимоий нафақа ва компенсация тўловларини тайинлаш тартиби, ижтимоий ёрдам олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш тизимида белгиланган имтиёзлар, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган қонун-ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништиришди.

Фуқаролар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ушбу ҳудуддан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан берилган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.

Шу куни Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилининг сайёр қабули ҳам ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати