Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фуқаролар мурожаатларини веб-сайт, мобил илова, почта, фуқаролар қабуллари, pm.gov.uz портали ҳамда ишонч телефони орқали қабул қилмоқда.
Ушбу мурожаатлар кўриб чиқилиб, масъул ташкилотларга сўров киритилади. Мавжуд вазият билан танишиш ва тегишли маълумотларни тўплаш зарурати бўлган масалалар эса Омбудсман Котибияти ходимлари ёки ҳудудлардаги минтақавий вакиллар томонидан жойига чиқиб ўрганилади. Натижаси бўйича тегишли таъсир ҳужжати тайёрланади.
Фотолавҳада Омбудсманнинг Наманган вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари фуқаролар мурожаатларини ишчи гуруҳ тузган ҳолда жойига чиқиб ўрганишаётгани тасвирланган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати