Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий вилоятидаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
01 Апр
2026 йилнинг 30 март — 1 апрель кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девони ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Навоий вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жараёнларда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этди.
Омбудсман Жиззахдаги ёпиқ муассасалардаги шароитларни ўрганди ва аниқланган камчиликлар бўйича чоралар белгиланди
01 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятнинг Жиззах шаҳри, Дўстлик, Зомин, Пахтакор ва Ғаллаорол туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, 29 ва 30-сонли манзил-колониялар, Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари, Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхона, вилоят руҳий асаб касалликлари диспансери, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича филиали, “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйлари (Жиззах ва Зомин), мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларига (Шароф Рашидов ва Зомин) мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Женевада Ўзбекистон ташаббуси билан рақамли маконда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш - Ўзбекистон Омбудсмани тажрибаси ва халқаро амалиётга бағишланган сайд-ивент ўтказилди
31 Мар
2026 йилнинг 31 март куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Глобал альянсининг 2026 йилги йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташаббуси билан “Рақамли маконда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: Ўзбекистон Омбудсмани тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусида сайд-ивент ўтказилди. Унда 20дан ортиқ хорижий давлатлар Омбудсманлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Женевадаги GANHRI Бош ассамблеясида инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича илғор тажрибалар муҳокама қилинди
31 Мар
Жорий йилнинг 31 март куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Глобал альянсининг (GANHRI) Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда ва унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) иштирок этмоқда.
Андижонда зўравонликдан жабрланган аёлларга жойида ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилди
31 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, жабрланган аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак кўрсатишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
31 Мар
2026 йил 30 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)  ўринбосари Б.Нариманов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Омбудсман Женевада ўтказилаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Глобал альянсининг йиллик йиғилишида иштирок этмоқда
30 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жорий йилнинг 30 март – 1 апрель кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Глобал альянсининг навбатдаги умумий йиллик йиғилишида иштирок этмоқда Мазкур нуфузли тадбир БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида БМТнинг Женевадаги қароргоҳида ташкил этилмоқда.
“Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Бухорода зўравонликка учраган 3 нафар аёлнинг мурожаатлари ўрганилди
27 Мар
“Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Бухоро вилояти ҳудудий марказида сақланаётган 3 нафар аёлнинг мурожаатлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганилди.
Гендер камситишга учраган аёлнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди
26 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га  аёл А.Ю. мурожаат қилиб, ишга қабул қилиш жараёнида жинсига кўра камситишга дуч келганини маълум қилди.