2024 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнова Бухоро вилоятидаги Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига (ВСҲ) мониторинг ташрифини амалга оширди. Мониторингда ушбу муассасада сақланаётган шахсларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, 10 нафарга яқин гумонланувчилар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.