Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сенат қўмиталарида Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди
2025 йил 12-13 март кунлари Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти ҳақидаги маъруза Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталарининг қўшма мажлисида, шунингдек, Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш қўмитаси ҳамда Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмиталари мажлисида дастлабки равишда кўриб чиқилди.

Дастлаб Омбудсман фаолият натижаларига бағишланган инфографик ролик намойиш этилди.

Шунингдек, мутасадди ташкилот ва идораларга киритилган таъсир чораларининг натижадорлиги муҳокама қилинди.

Мажлисларда ҳуқуқий таҳлил ва мониторинг, халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар юзасидан ҳам маълумотлар берилди. Муҳокамалар якунида қўмиталарнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати