Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
2025 йил 12 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси О.Фишер билан учрашди.

Учрашувда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги Ўзбекистондаги амалий ишлар, шу йўналишдаги қонунчиликдаги ўзгаришлар, Омбудсман институтининг ушбу жараёндаги  роли ва аҳамияти, фаолият йўналишлари ва ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳоли ўртасида инсон ҳуқуқлари борасидаги билимларни ошириш ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.

О.Фишер Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни эътироф қилиб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини таъкидлади.

Учрашув конструктив руҳда ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати