Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?” Мактабларда “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда
Тошкент шаҳридаги 339-сонли, Сирдарё вилоятидаги 1-сонли, Андижон шаҳридаги 43-сонли, Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги 29-сонли ҳамда Шеробод туманидаги 1-сонли давлат умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун “Омбудсман соат”лари ташкил этилди.

Дарслар “Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?” мавзусида интерфаол машғулот шаклида ташкил этилиб, ўқувчиларга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг  мазмун-моҳияти, ушбу ҳуқуқларни таъминлаш бўйича шуғулланувчи миллий институтлар фаолияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, Омбудсманлар ҳаётий вазиятларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида ҳам ўқувчилар хабардорлиги оширилди.

Ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтган дарсларда ўқувчилар инсон ҳуқуқларига оид кўплаб билимларни ўзлаштиришди.

“Омбудсман соат”лари ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида республика бўйлаб Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати