Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоийдаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасалардаги шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Вилоятдаги 4-, 5-, 11- ва 12-сонли жазони ижро этиш колонияларида сақланувчи 3 мингдан ортиқ маҳкумлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси кўмагида колонияларга терапевт, кардиолог, гинеколог, офтальмолог, невропатолог, эндокринолог, хирург шифокорлари жалб этилди. Шунингдек, маҳкумлар ультратовуш, рентген ҳамда ЭКГ текширувларидан ҳам ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнида 385 нафар маҳкум диспасер назоратига олинган бўлса, 506 нафари амбулатор шароитда даволаниши белгиланди. 111 нафар маҳкумга эса 23-сонли Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада даволаниши учун йўлланмалар берилди.

Тиббий кўрик ўтказилган кунда мазкур муассасалардаги  маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, ювиниш, узоқ муддатли учрашув хоналари, тиббиёт бўлими ҳамда маҳкумларнинг меҳнат шароитлари ҳам ўрганилди.

Шунингдек, Омбудсманинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини қабул қилди

Ташриф якунида минтақавий вакил томонидан колонияларда ўрнатилган “Омбудсман қути”лари кўздан кечирилиб, ундаги ариза ва мурожаатлар қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати