Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Иш стажи архив ҳужжатларида сақланмаган фуқаролар ҳуқуқи қай тартибда таъминланади?
06 Фев
Фуқаро О.П. пенсия ёшига етган, лекин пенсия тайинлаш бўйича ёзган аризасини кўриб чиқиш жараёнида унинг 12 йил давомида хусусий корхонада сувоқчи-бўёқчи бўлиб ишлаган йилларини тасдиқловчи ҳужжатлар архивда сақланмагани сабабли ҳисобга олинмаган.
Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари ўтказилди
05 Фев
Ўтган ҳафта давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги минтақавий вакиллари ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.
Мурожаатчиларнинг 100 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилди
03 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Сирдарё вилоятида яшовчи фуқароларнинг жамоавий мурожаати келиб тушди. Унда фуқаролар Гулистон шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2023 йил октябрь ва ноябрь ойларидаги 15 кунлик ишлаган даврлари учун иш ҳақи берилмаганидан шикоят қилишган.
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
30 Янв
Бугун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда фуқаролар тиббиёт ходимларининг ҳимояси, уй-жой, алимент маблағларини ундириш, маҳкумлар ҳуқуқлари, банк-кредит, ижтимоий, иқтисодий, мурожаат этиш ҳуқуқлари, суд-тергов ҳамда фуқаролар ўртасидаги низоли масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Фуқаролик жамияти институтларининг депутатлар фаолиятидаги аҳамияти
30 Янв
2025 йил 28-30 январь кунлари Парламент тадқиқотлари институти ва Конрад Аденауер жамғармаси ҳамкорлигида “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Аҳоли мурожаатлари қўшимча мутахассислар жалб этилган ҳолда жойига чиқиб ўрганилмоқда
29 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий шаҳрида яшовчи, қарамоғида 3 нафар фарзанди ва 4 нафар сингиллари бўлган ёлғиз она ижтимоий ҳуқуқлари тикланиши бўйича мурожаат қилди.
Аёллар колонияси ҳақидаги хабарлар жойига чиқиб ўрганилди 
28 Янв
Кеча ижтимоий тармоқларда Зангиота туманидаги 21-сонли аёллар жазони ижро этиш муассасасида маҳкумаларга нисбатан муносабат, уларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи чекланаётгани ва қишки мавсумда етарли шароитлар яратилмагани бўйича хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат назоратга олиниб, бугун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
2024 йилда кредит расмийлаштиришга оид фирибгарлик ҳолатлари 42 %га ошган - Омбудсман
27 Янв
2024 йилда Омбудсманга фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ. Фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида турли тижорат банкларидан кредит ажратиш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган. 2023 йилда шундай мурожаатлар сони 110 тани ташкил қилган бўлса, 2024 йилда бу рақам 42 фоизга ошган.
Мониторингларда аввалги аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлик ҳолатлари ўрганилмоқда
25 Янв
Жорий ҳафтада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакиллари бир қатор жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифларини амалга оширишди.