Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг тарбия колонияларидаги ўрганишлари
25 Авг
Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг 2022 йил иккинчи ярим йиллик иш режасининг 6-бандида болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар , ихтисослаштирилган ўқув тарбия муассасалари ва тарбия колониялари фаолиятида бола ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш белгиланган.
Ўзбекистон ва Финляндия Омбудсманлари институтлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
25 Авг
Жорий йилнинг 24 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази директори Туйя Бракс, Финляндия Адлия маслаҳатчиси ўринбосари Микко Пуумалайненлар ҳамда Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази профессори Сакари Меландерлар билан учрашди.
Ўзбекистон болалар учун одил судловни такомиллаштиришга содиқлигини намоён этмоқда
25 Авг
ТОШКЕНТ, 2022 йил 25 август – Болалар учун одил судлов соҳасида фаолият юритаётган миллий мутахассислар ва экспертлар бугун “Ўзбекистонда болалар учун одил судловдан фойдаланиш имконияти: ҳозирги ҳолат ва истиқболлар” мавзусидаги конференцияда йиғилиб, Ўзбекистонда одил судловга эришишдаги тўсиқлар ва имкониятларни муҳокама қилиб, ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича илғор халқаро тажрибалар билан ўртоқлашдилар.
Қорақалпоғистонда юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича маҳаллаларда аноним сўров ўтказилмоқда
24 Авг
2022 йилнинг 24 август куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари куннинг биринчи ярмида Штабга келган фуқаролар билан учрашиб, улар мурожаатларини қабул қилишди.
Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва ННТ ҳамкорлиги
24 Авг
Жорий йил 24 август куни пойтахтимизда “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва ННТ ҳамкорлиги” мавзусида Миллий форум бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Қорақалпоғистонда бўлган воқеаларни ёритишда инсон ҳуқуқлари бузилганми
23 Авг
23 август куни Комиссия Штабига келган фуқаролар сонининг кўплиги сабабли, Комиссия аъзолари иш режасига ўзгартириш киритилди. Дастлаб штабга келган барча фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Баъзи масалаларда ҳуқуқий тушунтириш бериш билан кифояланган бўлинса, баъзи мурожаатлар назоратга олинди.
Асоссиз равишда интизомий чоралар қўлланилиб, ишдан бўшатилган ходим ишга тикланди
23 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро М.Б. ноҳақ ишдан бўшатилгани бўйича мурожаат қилган эди.
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили пенитенциар муассасаларда сайёр қабул ташкил этмоқда.  Маҳкумлар қандай масалаларда мурожаат қилишди?
22 Авг
2022 йилнинг 17 августида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадов Қарши шаҳридаги 5-сон тергов ҳибсхонаси ва 2-3-сонли жазони ижро этиш муассасаларида сайёр қабуллар ташкил этди.
Тергов жараёнларига оид маълумотлар ўрганилмоқда
22 Авг
22 август куни Комиссия аъзолари ўз ишини Штабга келган фуқаролар мурожаатларини қабул қилишдан бошлади. Қабул давомида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари 10га яқин мурожаат қолдиришди.