Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Хонобод шаҳрида сайёр қабул ўтказди
 2024 йилнинг 22 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гульнора Абдувоҳидова Хонобод шаҳар, “Хидирша”, “Фозилмонота”, “Мехмонобод” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Ушбу ҳудуддан юборилган мурожаатлар сони ошаётгани сабабли  айнан шу маҳаллалардаги фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди. Мурожаатлар мавзусидан келиб чиқиб, қабулга Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди раиси, вилоят Кенгаши депутати, “Тадбиркор аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлими, “Ҳамроҳ” ННТ вакиллари ва бошқа ташкилот вакиллари жалб этилди.

Қабулга 40 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўз мурожаатларини қолдиришди.

Сайёр қабулдан сўнг Хонобод шаҳрида “Омбудсман мактаби”тадбири ўтказилди.

Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни фуқаролар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, имтиёзли кредитлар олиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кучайтириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бепул юридик ёрдам олиш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништиришди.

Очиқ мулоқотда 15 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатларни муддатида кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия олиш, касбга ўргатиш, ижтимоий соҳадаги имтиёзлар борасида саволларига батафсил жавоб берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати