Йиғилиш кун тартибидаги масалалардан келиб чиқиб, иштирокчилар Ҳамдўстлик мамлакатларидаишлаётган фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова Комиссия аъзоларини мамлакатларидаги миграция соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб такомиллаштириш ва мигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқлигини билдирди.
Миграция соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари Ҳамдўстлик маконида жуда долзарб эканлигига эътибор қаратди. Шунингдек, мигрантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш ва таснифлаш бўйича инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро мажбуриятларга мос бир ҳил ёндашувни шакллантириш, миграция соҳасидаги кўплаб узоқ вақтдан бери муаммо бўлиб келган масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкинлигига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15 октябрдаги Қозоғистон пойтахти Остонадаги саммит якунлари бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарлари йиғилишида “МДҲнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси тўғрисидаги янги низоми” қабул қилинган. МДҲнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси фаолияти йўлга қўйилган. МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси биринчи йиғилиши 2023 йил 29 ноябрда Минск шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати