Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман томонидан “Мурувват” уйларида яшайдиган 9 нафар фуқаро манфаатида судга даъво аризалари киритилди
20 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимлари ва унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан доимий равишда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилиши билан бир қаторда боқувчисини йўқотган ва ёлғиз кексалар, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар сақланадиган “Муруват” уйларида сақланаётганлар шароитлари ҳам ўрганиб борилади.  
Инсон ва тадбиркорлик ҳуқуқлари бўйича Омбудсманларнинг илғор тажрибалари ўрганилди
19 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Феруза Эшматова 19-20 октябрь кунлари Озарбайжон Республикаси Омбудсман институтининг 20 йиллиги муносабати билан Баку шаҳрида ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этди.
Ўзбекистон делегацияси болаларга нисбатан зўравонликни олдини олишга қаратилган сиёсатни амалга ошириш мақсадида Америка Қўшма Штатларида ўз ишини бошлади
18 Окт
Бугунги кунда турли ёшдаги болалар ўртасида, шунингдек ўқувчи ва ўқитувчилар, таълим муассасаларининг бошқа ходимлари ҳамда оилаларда болага нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказиш ҳолатлари - буллинг кўпайиб бормоқда (буллинг - болалар ва ўсмирлар ўрасидаги зўравонлик). Болаларга зўравонлик негатив оқибатларга, тан жароҳати етказилиши,  энг аянчлиси ўлим ҳолатларига олиб келмоқда.
Навоийдаги “Омбудсман мактаби” тадбири аҳоли даромадларини оширишга қаратилган ислоҳотларга бағишланди
17 Окт
Маълумки, “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида республика бўйлаб мамлакатимизда фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган туб ўзгаришлар, ижтимоий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришда ёшларни қўллаб-қувватлаш, аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари ўртасидаги навбатдаги очиқ мулоқот тафсилотлари
17 Окт
Маълумки, жорий йилнинг май ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари ўртасида очиқ мулоқотлар ташкил этиш бўйича платформа яратилган эди.
Омбудсман ACTED нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашди
14 Окт
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ACTED нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Дилфуза Зокирова билан учрашди ва унда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
2022 йилнинг октябрь ойида яна 38 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди
14 Окт
Мустақил комиссия аъзолари Қорақалпоғистонда ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
Фуқаролар билан мулоқот инсон ҳуқуқлари таъминланишининг бош омили - “Омбудсман мактаби” Қашқадарёда
13 Окт
2022 йилнинг 12 октябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Деҳқонобод туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Фуқаролар билан мулоқот инсон ҳуқуқлари таъминланишининг бош омили” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Навоийда “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди
13 Окт
Давлат раҳбарининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонида Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш вазифаси белгиланган.