Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкумларнинг соғлиғи бўйича келиб тушган мурожаатлари ижобий ҳал қилинди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилига Навоий шаҳрида жойлашган 4 ва 11-сон жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган 2 нафар маҳкум соғлиғини тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаатлар Омбудсман назоратига олиниб, ижрога қаратилди. Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда мурожаатчилар 25-26 июль кунлари Навоий шаҳридаги ихтисослаштирилган Онкология ва Офтальмология тиббий муассасаларига ўрнатилган тартибда олиб чиқилиб, малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Натижада маҳкумларга замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида лаборатор таҳлил усулларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда аниқ ташхис қўйилиб, кейинги даво-муолажаларини колониядаги даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлимларида стационар тартибда амалга оширилиши белгиланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати