Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси Фарғонада
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан кўп мурожаатлар келиб тушадиган чекка ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Учкўприк туманида жойлашган 20 ва 26-умумтаълим мактаби биноларида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбирлар ўтказилди. Тадбирларда “Бегобод”, “Олтин водий” ва “Сариқўрғон” маҳаллаларида яшовчи аҳоли қамраб олинди. 

Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни фуқаролар бандлигини таъминлаш, замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, имтиёзли кредитлар олиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бепул юридик ёрдам олиш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништиришди. 

Фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқотда Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Омбудсман минтақавий вакилининг сайёр қабули ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати