Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Шаҳрисабз "Мурувват" интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Шаҳрисабз “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг ўтказилган кунда 350 ўринга мўлжалланган муассасада 326 нафар шахслар мавжудлиги аниқланди.

Мониторинг давомида интернат уйида яшовчиларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, кутубхона, яқин қариндошлар билан узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари ҳамда ҳудуддаги бошқа шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, мулоқотга лаёқатли беморлар билан якка тартибда суҳбатлашилди.

Ўрганиш давомида “Мурувват” интернат уйи кутубхонасида 344 дона турли бадиий адабиётлар мавжудлиги ҳамда яқин қариндошлар билан учрашиш учун 2 та хона ажратилгани маълум бўлди. 

Шунингдек, муассаса ошхонасидаги санитар-гигиеник ҳолатлар ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, жумладан, бинодаги эскирган жиҳозларни алмаштириш, ҳудудни тўлиқ камералаштириш, кутубхона фондини кўпайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати