Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ойлик маоши олмасдан ишлаётган фуқаро манфаатида судга даъво аризаси киритилди
17 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимовга Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро С.Х. мурожаат қилиб, ойлик маоши иш берувчи томонидан тўланмай келинаётгани бўйича мурожаат қилди.
Фарғона вилоятидаги Мурувват уйида яшаётган фуқаролар Омбудсманга қандай масалада мурожаат қилишди
16 Ноя
2022 йилнинг 14 ноябрь куни Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Ўзбекистон туманидаги Қудаш Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг VII-йиғилиши бўлиб ўтди
16 Ноя
2022 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Москва шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг VII-йиғилишида иштирок этди. Мазкур йиғилишда иштирокчилар инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий йўналишларидан бири бўлган ҳуқуқий тарғибот хусусида фикр алмашишди.
Наманганда 79 нафар ўқитувчига компенсация пуллари тўлаб берилди – Омбудсман
16 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Жаҳонгир Валиевга Наманган шаҳар 2-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг собиқ ходимлари ишдан бўшатилганидан сўнг компенсация тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишди.
Бухорода Омбудсман вакиллари ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди 
15 Ноя
Бухоро давлат университетида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили ва Омбудсман ходимлари талабалар билан учрашди.
Сурхондарёдаги Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун мурувват интернат уйидаги шароитлар ўрганилди
14 Ноя
2022 йил 3 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун мурувват интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари билан учрашди
14 Ноя
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова мамлакатимизга ташриф буюрган “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари, Туркия Республикаси “Адолат ва ривожланиш” партияси депутати Осман Местен билан учрашди.
Навоий вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
12 Ноя
2022 йилнинг 9 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джўраев томонидан Зарафшон шаҳридаги 12-сонли жазони ижро этиш колонияси, 36-сонли Манзил-колония ва ИИБ ҳузуридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Унда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 5-Минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш гуруҳи раҳбари подполковник А.Ачилов ҳам иштирок этди.
Омбудсман USAIDнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори Сара Бьюкенен билан учрашди 
11 Ноя
2022 йилнинг 9 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова USAIDнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори Сара Бьюкенен билан учрашди.