Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Қозоғистон омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
06 Июл
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг мурожаатлар билан ишлаш ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид фаолиятига илғор хорижий тажрибаларни тадбиқ этиш - иш самарадорлигини оширишдаги муҳим омил саналади. Шу нуқтаи назардан Омбудсман Котибияти ходимлари малакасини доимий равишда ошириб бориш, хусусан, иш фаолиятига ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сўнги тадқиқот ишлари билан танишиш мақсадида қатор семинар тренинглар ташкил этиб келинмоқда.
Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги манзил-колония ва тергов ҳибсхоналарига мониторинг ташрифи амалга оширилди
05 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Қийноқларнинг олдини олиш фаолиятига кўмаклашувчи сектор ходимлари ва жамоатчилик гурухи аъзолари томонидан Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги 29-сон, Зафарабод туманидаги 30-31–сон Манзил колониялари, Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов тумани ИИО ФМБ Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги 39-сон, Гулистон туманидаги 40-сон Манзил-колонияларига, шунингдек, Ховос шаҳридаги 8-сон Тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Тошкентдаги Вебстер университети талабалари Омбудсман фаолияти билан таништирилди
30 Июн
Жорий йилнинг 30 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) офисига Жанубий Калифорния университетининг доценти Стив Марк Свердлов ва Тошкентдаги Вебстер университети талабалари ташриф буюришди.
Алия Юнусова: Болалар оилаларга тегишли, “Меҳрибонлик” уйларига эмас
30 Июн
Жорий 29 июнь куни «Ҳар бир бола оилавий муҳитда тарбияланишини таъминлаш мақсадида ноинституционаллаштириш Миллий стратегиясини яратишнинг долзарб масалалари” мавзусида Олий Мажлис Сенати, ЮНИСЕФ ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ноинституционллаштиришни тезлаштириш бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди.
Омбудсман мамлакат ёшларини байрам билан табриклайди
30 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси 30 июнь — Ёшлар куни билан мамлакатимиздаги барча ёш ўғил қизларни чин кўнгилдан муборакбод этади.
Қийноқларга қарши курашнинг сифат жиҳатидан янги босқичини белгилаган ҳужжат
30 Июн
“Amnesty International” халқаро ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда қийноқлар ва одамларга нисбатан шафқатсиз муомала турлари жаҳоннинг камида 140 та мамлакатида қўлланилиши кузатилмоқда.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул юридик хизмат кўрсатиш механизмлари мустаҳкамланди
29 Июн
Жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда USAIDнинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича дастури билан ҳамкорликда “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини оширишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик йўналиш ва механизмлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Қийноқ ҳолатларини аниқлаш тизими такомиллаштирилди
26 Июн
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни «Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Феруза Эшматова Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг V-йиғилишида иштирок этди
24 Июн
Жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Парламенти Омбудсмани Москва шахрида "Евроосиё минтақасида ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб муаммолари бўйича халқаро энг илғор тажрибалар алмашинуви" мавзусида ўтказилган Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг V-йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этди.