Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Туркиядаги юртдошларимиз муаммоларини ўрганди
24 Ноя
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикасига ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида ташкил этилган учрашувда дастлаб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, Омбудсман институти фаолияти, унинг қонунчилик баъзаси ва ваколатлари ҳақида ватандошларга маълумот берилди.
Туркияга ташриф доирасида қатор учрашувлар ташкил этилди
23 Ноя
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Туркия Республикасига ташрифи доирасида Туркия ҳукумати ва Парламенти вакиллари билан қатор учрашувлар ташкил этилди.
Ўзбекистон ва Туркия Омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
22 Ноя
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикаси пойтахти Анкара шаҳрида Туркия Парламентининг бош Омбудсмани Шереф Малкўч ва Омбудсманлар Жилели Ўзлем Тунчак, Ариф Дюлгер, Фатма Бенли Ялчин, Садеттин Калкан, Ибраҳим Килинч  билан учрашди.
24-сон тарбия колониясида “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинган кун” муносабати билан театр ташкил этилди
20 Ноя
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларидаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари – Болалар Омбудсмани билан ҳамкорликда вояга етмаганларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларида қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича тадбирларни амалга ошириш” мақсадида, ИИВ ҳузуридаги ЖИEД биринчи минтақавий худуд 24-сон тарбия колониясида “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинган куни ” муносабати билан Ханс Кристиан Андерсен қаламига мансуб, катталар учун ёзилган “Қиролнинг янги либоси” ҳажвий спектакли асосида тарбияланувчилар иштирокида саҳна асари яратилди. Ушбу спектакль “Ўзбекистон ёш томошабинлар театри” томонидан саҳналаштирилди.
Омбудсманнинг Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) билан ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
19 Ноя
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) эксперти Себастиан Шик билан учрашди.
Жиноят учун қайси жазо турини қўллаш самаралироқ?
19 Ноя
Жорий йилнинг 18-20 ноябр кунлари Бухоро ва Хоразм вилоятларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилоти (Penal Reform International)нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда судьялар учун суд ишларини юритиш амалиётида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
16 Ноя
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Омбудсман: Ходимларга ойлик маошлари ўз вақтида берилиши шарт
13 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Жиззах вилоятининг Фориш туманида яшовчи фуқаро Ҳ.А. томонидан иш ҳақи берилмаётгани бўйича мурожаат келиб тушди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
10 Ноя
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Европа ва Марказий Осиёда Human Rights Watch бўлими директори Хью Уильямсон, Марказий Осиё бўйича катта илмий ходим Мира Ритман хамда Марказий Осиё бўйича илмий ёрдамчи Нурсултан Абдиловларни қабул қилди.