Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Human Rights Watch” ташкилотининг 2022 йилги ҳисоботи бўйича муносабат
30 Янв
“Human Rights Watch” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти 2022 йилги ҳисоботида, 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган намойишларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан намойишчиларни тарқатиш мақсадида ҳаддан ташқари куч ишлатгани оқибатида кўплаб фуқаролар оғир тан жароҳати олгани ва баъзилари вафот этгани айтилган. Шунингдек, намойишларда 500 дан ортиқ шахслар ҳибсга олингани ва ушбу ахборот тайёрланаётганда уларнинг қанчаси ҳибсда сақланаётгани номаълум эканлиги қайд этилган.
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакилини биласизми?
25 Янв
2022 йилда Омбудсманнинг Бухородаги минтақавий вакили сифатида иш бошлаган Абира Хусейнова билан суҳбат ташкил этилди. Суҳбат давомида минтақавий вакилнинг ўтган йилги фаолияти, фуқаролар мурожаатларида кўтарилаётган масалалар, жазони ижро этиш муассасаларига уюштирилган мониторинг ташрифлари ва бошқа масалалар бўйича сўз боради.
Иш вақтида жароҳатланган фуқарога тўланиши керак бўлган маблағ камайтириб тўланаётгани аниқланди - Омбудсман
24 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Қ.Д. меҳнат қобилиятини йўқотганлиги учун тўланиши керак бўлган пул маблағлари кам миқдорда тўлаб келинаётгани ҳақида мурожаат қилди. Мурожаатчининг ёзишича, унинг иш берувчига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдириб келинмоқда.
Омбудсман жамоат тартибини сақлашга масъул бўлган ходимларни хизмат пайтида ортиқча хис-ҳаяжонга берилмасликка чақиради
23 Янв
Хабарингиз бор, 2023 йилнинг 20 январь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги газ қуйиш шахобчаларидан бирида ички ишлар органлари ходими фуқарога куч ишлатаётгани тасвирланган видеолавҳа кенг тарқалди.
Касб касаллигига чалинган фуқарога бериладиган товон пуллари ташкилот тугатилган тақдирда тўлаб берилмайдими?
20 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилига Вилоятнинг Бувайда туманида яшовчи 2-гуруҳ ногирони М.И. унга касб касаллигига чалингани туфайли тўлаб борилиши керак бўлган пулларни ололмаётгани бўйича мурожаат қилди.
Аномал совуқ кунларида ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
17 Янв
Мамлакатимизда об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши жамият ҳаётида қатор қийинчиликларни келтириб чиқаргани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу жараёнда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан  мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Аномал совуқ кунлари жазони ижро этиш муассасаларидаги шароитлар ўрганилди
16 Янв
2023 йилнинг 12 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камалов томонидан вилоятдаги 47-сон Манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ётоқхонасидаги иссиқлик ҳолати ўрганилди.