Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Польшада ҳамюртларимиз билан очиқ мулоқот ўтказди
2024 йил 5 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Польша Республикасига ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди. Учрашувда Польшада яшаб ишлаётган, ўқиётган талаба-ёшлар, шу ерда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркор ҳамюртларимиз иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги элчихонасида ташкил этилган учрашувда дастлаб, ҳамюртларимизнинг Польшадаги фаолияти тўғрисидаги фикрлари эшитилди. Шунингдек, давра суҳбатида ватандошлар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалаларда, жумладан,  таълим ва тадбиркорлик, ёшларга яратилаётган имкониятларга оид саволларини беришди. Баъзи фуқаролар Ўзбекистондаги яқинларининг муаммосини ҳал қилинишида мурожаат қилишди.

Самимий ва кўтарингки руҳда ўтган суҳбатда Омбудсман хорижий давлатларда билим олаётган ёшларнинг Ватанга қайтиб, ўз касбий билимларини мамлакат ривожи йўлида ишлатишларига ишонч билдирди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати