Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон Омбудсманининг Польшага расмий ташрифи: ЕХҲТ/ДИИҲБ вакили билан учрашув
Хабарингиз бор, шу кунларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтаётган инсонийлик мезонларига бағишланган конференцияда иштирок этмоқда. ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли тадбирда ЕХҲТнинг инсон хавфсизлиги ўлчови доирасида қабул қилинган барча мажбуриятларнинг бажарилиши ҳолати бўйича мулоқотлар ўтказилмоқда.

Омбудсман Польшага ташрифи доирасида 2024 йилнинг 9 октябрь куни ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори вазифасини бажарувчиси Теа Жалиашвили билан учрашди.

Суҳбат чоғида мезбонга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловларини ташкил этиш жараёнлари, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, шунингдек, жамоатчилик назоратини олиб боришда фаол иштирок этаётган фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик ҳақида сўз борди.

Жалиашвили хоним ўз навбатида Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини кузатиб бораётганлигини таъкидлаб, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажаришдаги илғор амалиётларни ўрганиш ва уларни мамлакатимиз шароитига татбиқ қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан фикр алмашишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати