2024 йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди. Фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқот учун Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили асосида мавзу танланиб, тегишли ташкилотлар жалб этилди.