Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман томонидан бир қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
08 Май
Жорий ҳафтада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари Омбудсман ҳузуридаги қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари билан Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Андижон, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.
Республика бўйлаб “Омбудсман мактаби” тадбирлари ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда
08 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятларидан юборилган мурожаатлар ўрганилиб, ушбу ҳудудлар учун муҳим бўлган масалалар танлаб олинди ва мазкур мавзуларга бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилди.
ЖИДУда ташкил этилган Омбудсман клуби аъзолари институт фаолияти билан танишди
07 Май
2025 йил 7 май куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Халқаро муносабатлар” йўналишида таҳсил олаётган талабалардан иборат Омбудсман клуби аъзолари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибиятига ташриф буюришди.
Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасида тиббий кўрик ҳамда сайёр қабул ташкил этилди
07 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Сурхондарёда бир қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
06 Май
2025 йилнинг 5-6 май кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Омбудсман Котибияти ходимлари ҳамда унинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Сурхондарё вилоятидаги бир қатор пенитенциар муассасаларига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Таҳлил ва очиқ мулоқот: Сурхондарёда аҳоли мурожаатлари асосида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди
06 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан 2024 йил давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, энг кўп мурожаатлар юборилган учта ҳудуддан бири — Сурхондарё вилояти ҳисобланади. Жумладан, ушбу ҳудуддан 2117 та мурожаат келиб тушган бўлиб, энг кўп мурожаатлар яъни 308 таси Денов тумани фуқаролари томонидан йўлланган. Уларда асосан турар жой, коммунал хизматлар, ёшлар ва аёллар бандлиги, мулкий низолар ва фирибгарлик ҳолатлари кўтарилган.
Podrobno.uz сайтида чоп этилган компенсация тўланмаганига оид хабар юзасидан муносабат
06 Май
2025 йил 5 май куни Podrobno.uz сайтида “Инвалид из Карши доверился властям и остался без жилья и компенсации” номли хабар сарлавҳаси остидаги хабар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олинди ва ўрганилмоқда.
Омбудсман Фарғонадаги ғишт заводларини экологик текширувдан ўтказиш бўйича хулоса киритди
06 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаролар экологик ҳуқуқларининг бузилаётгани бўйича мурожаат қилишди. Унга кўра, 17 йилдан буён тумандаги “Турсунзода” фермер хўжалигига қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехидан атмосферага зарарли моддалар ва ҳидлар тарқалмоқда. Бу эса нафақат саломатликка, балки аҳолининг томорқасидаги мевали дарахт ва сабзавотларнинг ҳосилига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Навбатдаги тиббий кўрик Термиздаги 9-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун ташкил этилди
05 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили 9-сон тергов ҳибсхонасига амалга оширган мониторинг ташрифларида маҳбуслардан соғлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди.