2022 йилнинг 17 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ва Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этди.
2022 йил 14 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикасига қилган ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди. Қабулда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консули ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги Ташқи миграция агентлигининг Истанбулдаги ходими иштирок этди.
Жорий йилнинг 13 май куни Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциациясини таъсис этилганлиги муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова иштирок этди.
Туркия Бош Омбудсмани таклифига биноан Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциациясини тузиш бўйича таъсис Кенгашида иштирок этиш мақсадида Туркия Республикасининг Бурса шаҳрига ташриф буюрган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва делегация аъзолари Бурса губернатори Якуб Канболат, Османгази мери Мустафа Дюндар ҳамда Бурса мэри Алинур Акташ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли кейинги йилларда Ўзбекистоннинг туркий тилли давлатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалари йўлга қўйилди. Халқаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари, янги механизмлари жорий этилмоқда.
Сизга шуни маълум қиламизки, ҳозирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ишонч телефони линиядаги техник носозликлар туфайли вақтинча ишламаяпти.
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камаловнинг Бўка туманидаги 43-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширган эди. Ушбу мониторинг давомида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлардан бир неча масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, назоратга олинган эди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Комилов фуқаролар муаммоларини ўрганиш бўйича мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этиб келмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Фарғона вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона тумани “Илғор” МФЙда ўтказилган эди.