Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мурожаат
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили: бемор маҳбус ва моддий ёрдамга муҳтож фуқаро мурожаатлари ҳал этилди
03 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадовга Қарши шаҳар 5-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбус С.Ҳ. соғлиги яхши эмаслиги сабабли шифохонага ётиб даволанишни сўраб мурожаат қилди.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили туманларда сайёр қабуллар ташкил этмоқда
03 Июн
2022 йил 30 май куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши билан ҳамкорликдаги навбатдаги фуқаролар сайёр қабули Вилоятнинг Оқолтин туманида ўтказилди. Унда Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Ширинхан Умаралиева ҳамда Оқолтин тумани маҳалла бўлими бошлиғи Алишер Ибодуллаевлар фуқаролар мурожаатларини қабул қилишди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Бухорода фуқаролар мурожаатларини қабул қилди
01 Июн
2022 йилнинг 31 май куни Бухоро вилоятига амалга оширилган ташриф доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди. Шу куни Омбудсман қабулига 100 нафарга яқин фуқаролар келиб, ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилишди. Унда ишдан ноқонуний бўшатилгани сабабли ишга тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш таътили пулини ундириш, уй-жой ва ер ажратиш, ижтимоий ёрдам, инсонпарварлик далолатномасини қўллашда амалий ёрдам бериш, кредит ва субсидия олиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
30 Май
Жорий йилнинг 30 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова белгиланган жадвал асосида фуқаролар мурожаатларини шахсан қабул қилди.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили фуқароларнинг ортиқча қарздорлик ва йўлланма олиш бўйича мурожаатларини ҳал этди
25 Май
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.
Омбудсман: собиқ ИИВ ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари тикланди
23 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, жумладан ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатлари бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Бу мурожаатлар ўрганилиб, қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли давлат идораларига Омбудсманнинг асослантирилган хулосалари ва сўров хатлари киритилиши натижасида кўплаб мурожаатчилар ишга тикланган.
Омбудсман кўмагида Чернобиль АЭС қатнашчисига субсидия ажратилди
20 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Тошкент шаҳридан 2-гуруҳ ногирони, Чернобиль АЭС қатнашчиси бўлган фуқаро М.Н. имтиёзли асосда уй-жой олиш бўйича мурожаати тегишли органлар томонидан қонун доирасида кўриб чиқилмаётгани бўйича мурожаат қилди.
Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида махбусларга истеъмолга яроқсиз сув берилганми? Омбудсманнинг минтақавий вакили вазиятга ойдинлик киритди
17 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманининг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёровга Урганч шаҳридаги 11-сон тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслардан мурожаат келиб тушган эди. Мурожаатда маҳбусларга берилаётган ичимлик сувининг истеъмолга яроқсизлиги айтилган.
Омбудсман Истанбулда ҳамюртларимиз мурожаатларини қабул қилди
16 Май
2022 йил 14 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикасига қилган ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди. Қабулда  Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консули ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги Ташқи миграция агентлигининг Истанбулдаги ходими иштирок этди.
Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили кўмагида бошқа колонияга ўтказилган маҳкумга иш ҳақи ундириб берилди
12 Май
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камаловнинг Бўка туманидаги 43-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширган эди. Ушбу мониторинг давомида  жазо муддатини ўтаётган маҳкумлардан бир неча масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, назоратга олинган эди.  
Омбудсманнинг Фарғонадаги минтақавий вакили сайёр қабулда тушган мурожаатларни ҳал этмоқда
11 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Комилов фуқаролар муаммоларини ўрганиш бўйича мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этиб келмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Фарғона вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона тумани “Илғор” МФЙда ўтказилган эди.
Омбудсманнинг Намангандаги минтақавий вакили кўмагида мурожаатчига имтиёзли кредит ажратилди
27 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Наманган вилояти, Чуст тумани Олмос қишлоғи, Булоқбоши МФЙда яшовчи фуқаро М.Н. оилавий шароити ёмонлиги туфайли аёллар дафтарига киритишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг ёзишича, туман ҳокимиятига шу масалада қилган мурожаатлари бесамар кетган.