Мурожаат назоратга олиниб, ҳуқуқбузар Х.Б.нинг сақланиш шароитлари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида у Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси талабларига зид равишда белгиланган камида 2,5 кв.м.дан кам бўлган камерада сақланаётганлиги аниқланди.
Шу куннинг ўзида Х.Б. бошқа камерага ўтқазилиб, мурожаат муаллифининг талаблари қаноатлантирилди.
Шу билан бирга унга келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари хам етказилиши таъминланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати