Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мониторинг
Омбудсман тақдимномаси асосида Сирдарёдаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитлар яхшиланди
19 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўтказилган мониторинг ташрифи давомида Гулистон шаҳар ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонасида бир қатор камчиликлар аниқланган эди.
Омбудсманнинг маҳбуслар ҳуқуқларига оид қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилди ва маъқулланди
18 Ноя
2025 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунчилик таклифи муҳокама қилинди.
Омбудсман тақдимномасига кўра, Қорақалпоғистондаги таъмирталаб хушёрхоналарни кўчириш чоралари кўрилмоқда
04 Ноя
Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Нукус шаҳар ва Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари (хушёрхона), Амударё тумани ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали, шунингдек, Чимбой туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар эркаклар интернат  уйида яшовчиларга яратилган шароитларни ўрганиш юзасидан мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Омбудсман Фарғонадаги қатор ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқлари таъминланиши ҳолатини ўрганди
31 Окт
2025 йилнинг 31 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда жамоатчилик гуруҳи аъзолари Фарғона вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман Москвадаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб, юртдошларимиз билан учрашди
21 Окт
2025 йилнинг 21 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова хизмат сафари доирасида Москва шаҳрининг Сахарова ҳудудида жойлашган хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди.
Сирдарё вилоятида ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бўйича тақдимнома киритилди
21 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятдаги бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Хоразм вилоятидаги пенитенциар муассасалар ўрганилганда Омбудсман тавсиясига кўра баъзи муассасалар таъмирлангани аниқланди
17 Окт
2025 йилнинг 16-17 октябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Девон ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича Миллий превентив механизми доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Хоразм вилоятидаги  бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда
13 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг минтақавий вакиллари жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга хулоса бериш бўйича комиссиялар йиғилишларида иштирок этмоқда.
Омбудсман бошчилигидаги делегация аъзолари Дания миллий превентив механизми фаолияти билан танишди
24 Сен
2025 йил 23 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) бошчилигидаги делегация аъзолари хизмат ташрифи давомида Даниядаги миллий превентив механизм фаолияти билан танишишди. Данияда МПМ доирасидаги мониторинг мамлакат Парламенти Омбудсманига юклатилган.
Қорақалпоғистонда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиганёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
19 Сен
2025 йилнинг 18-19 сентябрь кунлари ОлийМажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) ўринбосари, Девон ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича Миллий превентив механизми доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Навоийда маҳкумлар учун маданий тадбир ўтказилди ва мониторинг ташрифи амалга оширилди
09 Сен
2025 йилнинг 6 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан 4 ва 11-сон жазони ижро этиш колонияларида маданий тадбирлар ўтказилди.
Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари ўтказилди
08 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жумладан, Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов ҳибсхонаси, Наманган вилояти ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ), Поп туманида жойлашган 6-сон жазони ижро этиш колонияси ҳамда ИИБ маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус қабулхонасидаги шароитлар ўрганилди.