2023 йилнинг 31 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Янги таркибдаги комиссия аъзоларининг жорий йилдаги илк йиғилишида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2022 йилдаги фаолияти кўриб чиқилди.