Мониторинг ташрифларида қайд этилган муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, тиббиёт бўлими, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари билан таъминланганлиги ҳамда сақлаш шароитлари, кутубхона, маданий дам олиш, телефон орқали сўзлашув, узоқ ва қисқа муддатли учрашув ҳамда тинтув, тергов ва адвокатлар хоналари, шунингдек, сайилгоҳдаги шарт-шароитлар, муассасалар ҳудудида ўрнатилган видеокузатув камераларининг ҳолати кўздан кечирилди.
Мониторинглар давомида муассасаларда эътибор қаратилиши лозим бўлган айрим ҳолатлар аниқланди.
Хусусан, Каттақўрғон шаҳридаги ВСҲда сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан учрашиши учун мўлжалланган алоҳида хона мавжуд эмас ва айрим камералар санитария узеллари билан жиҳозланмаган.
Пастдарғом туманидаги ВСҲда эса белгиланганидан ортиқ шахс сақланаётгани, бу эса айрим сақланаётган шахсларнинг ётоқ жойлари билан тўлиқ таъминланмаслигига сабаб бўлмоқда.
Нуробод туманлараро ҳушёрхонасида санитария-гигиена шароитларини яхшилаш, хусусан, ҳожатхона ва ювиниш хоналарини янгидан ташкил этиш ҳамда бинода таъмирлаш ишларини амалга ошириш лозим.
Мониторинг жараёнида муассасаларда жамоавий қабуллар ўтказилиб, мурожаатлар қабул қилинди.
Мониторинг якунларига кўра аниқланган камчиликлар бўйича тегишли вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатлар киритилгани маълум қилинади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






