Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Аёллар қамоқхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
2026 йилнинг 26 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 21-сон Жазони ижро этиш колониясида мониторинг ташрифи ўтказилди.

Мониторинг ташрифи давомида, ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумалар учун яратилган шарт-шароитлар, яшаш, дам олиш, меҳнат қилиш, яқинлари билан узоқ ва қисқа муддатли учрашув ўтказиш, озиқ-овқат таъминоти, тиббий ёрдам олиш ҳолати ва сифати ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиш ҳолатлари ўрганилди.

Жумладан, колониянинг ишлаб чиқариш ҳудудида маҳкумаларнинг иш шароитлари, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳамда меҳнатга жалб қилинганлик ҳолатлари ўрганилди.

Шунингдек, маҳкумалар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари эшитилди. Ёпиқ муассасаларга ўрнатилган “Омбудсман қути”лари орқали келиб тушган мурожаатлар ҳам назоратга олинди.

Мониторинг якунларига кўра, тегишли вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатлар киритилиши маълум қилинади.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.