Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман соати” Бухорода: Ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари мустаҳкамланмоқда
Инсон ҳуқуқларига оид тушунчаларни шакллантириш ёш авлодда нафақат ўз ҳуқуқларини англаш, балки атрофдагиларнинг ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш кўникмасини ҳам ривожлантиради. Шу мақсадда мамлакатимиздаги умумтаълим муассасаларида ўқувчилар учун “Омбудсман соати” машғулотлари тизимли равишда йўлга қўйилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Жондор туманидаги 8-сонли мактаб, Бухоро туманидаги 14- ҳамда 24-сонли ўрта умумтаълим мактаби, Қоровулбозор туманидаги 2-мактаб, Ромитан туманидаги 7-сонли ўрта умумтаълим мактаби ва Қоракўл туманидаги 15-ўрта умумтаълим мактабларида “Омбудсман соати” дарслари ўтказилди. Уларда 500 нафарга яқин ўқувчи қамраб олинди.

Машғулотлар интерфаол усуллар, видеоматериаллар ва ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминловчи ёндашувлар асосида ташкил этилди. Унда ўқувчиларга ҳуқуқ ва бурчларини яхши англашлари учун қатор ҳаётий кейслар тақдим этилди ва муҳокама қилинди. Қолаверса, рақамли муҳитда хавфсиз ҳаракат қилиш, кибербуллинг ҳолатларини олдини олиш ва интернетдан тўғри фойдаланиш бўйича видео дарслик намойиш этилди.

Машғулотлар жараёнида ўқувчилар турли амалий вазиятлар асосида ҳуқуқий ҳолатларни таҳлил қилиш, муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ҳамда ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда тегишли ташкилотларга мурожаат этиш тартиблари ҳақида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

 

Oлий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.