Мониторинг ташрифларида муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхоналари, тиббиёт бўлимлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни сақлаш шароитлари, кутубхона, маданий дам олиш, телефон орқали мулоқот қилиш, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, тинтув хоналари, сайилгоҳ, тергов ва адвокатлар хоналаридаги шарт-шароитлар, шунингдек, видеокузатув камераларининг ҳолати ўрганилди.
Мониторинглар давомида, мастлик холатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш Ургут туманлараро пунктида, Қўшработ, Пайариқ ва Тайлоқ тумани ИИБ ВСҲларида бир қатор камчиликлар аниқланди.
Шунингдек, Махсус қабулхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган сиғимдан мунтазам ошиб кетиши оқибатида яшаш ва овқатланиш учун мўлжалланган жиҳозлар етишмаётганлиги маълум бўлди.
Мониторинг жараёнида “Омбудсман қутиси” орқали келиб тушган мурожаатлар қабул қилинди ҳамда сайёр қабуллар ташкил этилиб, маҳкум ва маҳбуслар мурожаатлари ҳоли тарзда қабул қилинди.
Мониторинг якунларига кўра аниқланган камчиликлар бўйича тегишли вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатлар киритилиши маълум қилинади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли (омбудсман) Ахборот хизмати






