Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистонда зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий марказида “Ҳуқуқий ёрдам автобуси” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳаси вакиллари, шунингдек Қорақалпоқ давлат университетининг психолог мутахассислари иштирок этди.

Учрашув давомида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, аниқ ҳолатлар атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, ижтимоий хизматлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа масъул тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакилининг шахсий қабули ўтказилиб, жабр кўрган хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Психолог мутахассислар томонидан эса улар билан якка ва жамоавий тартибда ишланиб, зарур психологик ёрдам кўрсатилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати